Boshiga » 2013 » May » 26 » Сессия имтиҳонларини текинга топшириш мумкинми? Сўровнома якуни
04:20 Сессия имтиҳонларини текинга топшириш мумкинми? Сўровнома якуни |
Мана яна бир ўқув йили якунига етмоқда. Эртага барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари чалинади. Мактаб ўқувчилари учун бу унутилмас кун. Улар 9 йил бирга бўлган жонажон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашадилар. Уларнинг берган таълим-тарбияси билан катта ҳаётга қадам қўядилар. Эртага эрталабдан мактабларда бошланадиган хайрлашув маросими, байрам тадбирларига уланиб кетади.
Бироқ талабалар учун ҳозир аксинча, синовлар, ташвишлар вақти десак муболаға бўлмайди. Зеро, ўқув йили якунланиб бораркан, СЕССИЯ деган катта бир довондан ўтиш, дафтарча катакларини имзолар билан тўлдириш керак бўлади.
Кимдир ўз билмига ишонади ва имтиҳондан осонгина ўтиб олишига шубҳа қилмайди, яна кимдир эса аксинча бошқа иложларини излайди. Баъзида қулоғимизга "сессияни ёпиш мана бунчага тушди" деган гаплар чалиниб туриши сир эмас. Яқинда сайтимизда шу мавзуга оид сўровнома ўтказилган эди. Унда "сессия имтиҳонларини текинга топшириш мумкинми?" деган савол ўртага ташланди.
Марҳамат, ушбу саволга билдирилган фикрлар натижаси билан танишинг: Сўровнома - "Сессия имтиҳонларини текинга топшириш мумкинми?"
Сўровнома иштирокчилари сони - 642 та
"Ҳа" жавобини белгилаганлар - 284 та (44,2%)
"Йўқ" жавобини белгилаганлар - 358 та (55,8%)
Сўровнома ўтказилган вақт - 2013 йил, 07- 23 май
|
Категория: Qiziqarli yangiliklar |
Просмотров: 477 |
Добавил: Vertu_Studio
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]